Линклар

Бугун Фаластин президентлигига сайлов кампанияси расман бошланди.

  • Ҳасанжон

Президентликка даъвогарлар 9 январда бўлиб ўтадиган сайловда қатнашиш учун 12 кун ичида Марказий сайлов комиссиясига хужжат топширишлари керак.
Фаластин Президенти лавозими учун даъвогарлар орасида Хамас ташкилотининг собиқ раҳбари шайх Талал Сидр ва сиёсатшунослик доктори Абдул Саттор Қосим ҳам бўлиши тахмин қилинмоқда. Исёнга бошчилик қилгани учун Исроил ҳукумати томонидан қамоққа ташланган Марван Барғути сайловда мустақил номзод сифатида қатнашиш ниятида.
Айни пайтда, бугун Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурай АҚШнинг минтақадаги махсус вакили билан учрашди. Қурай келаси ҳафта АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл билан учрашади.
XS
SM
MD
LG