Линклар

Украинада президентлик сайловларининг хал қилувчи иккинчи даврасига тайёргарлик кўрилмоқда.

  • Ҳасанжон

Украина Президенти лавозимига Бош вазир Виктор Янукович ва мухолифат номзоди Виктор Юшенко даъвогарлик қилмоқда. 31 октябр куни бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи даврасида икки номзод 39 фоиздан овоз олган. Юшенконики рақибига қараганда бир оз кўп бўлган.
Януковични Украинанинг ҳозирги Президенти Леонид Кучма ва Россия Президенти Владимир Путин қўллаб-қувватламоқда.
Ғарб давлатлари 21 ноябр куни бўладиган сайловлар адолатли ўтишига чақирган. АҚШ Президенти Жорж Буш эса агар сайловлар адолатли ўтмаса, АҚШ Украина билан муносабатларини қайта кўриб чиқишини билдирди.
Ҳам Россия ҳам АҚШ Украинага ўзининг юқори лавозимли кузатувчиларини жўнатди.
XS
SM
MD
LG