Линклар

Украина президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи

  • Абдулла Искандар

Якшанба куни соат саккиздан бошлаб бутун Украина бўйлаб сайлов участкалари очилди. Мамлакат бўйлаб президентлик сайловининг иккинчи босқичи бошланди. Якшанба куни сайлов қутилари олдига келган сайловчилар бундан кейинги беш йил мобайнида Украина раҳбари ким бўлиши керак деган саволга жавоб бердилар.<i/> Эслатиб ўтамиз Украина президентлиги лавозими учун иқтидордаги бош вазир Виктор Янукович ва мухолифат номзоди Виктор Юшенко мужодала олиб бормоқда.

Якшанба куни соат Киев вақти билан 11 га қадар сайловчиларнинг 20 фоизи овоз бериб бўлгани маълум бўлди. Бу сайловнинг биринчи босқичига қараганда 2 фоиз кам деганидир. Украина сайловиникузатаëтган ташкилот вакили Александр Ванурикин сайловчиларнинг камлигини об-ҳаво шароитлари билан изоҳлади:
"Ўтган сайлов билан тақослаганда икки баравар одам кам келди. Бу холатни ëмон об ҳаво билан изоҳлаш мумкин. Одамлар йўллардаги яхмалак эришини кутишмоқда. Сайловга кексалар кам келди. Ўтган сайловда улар кўпроқ эди."
Айни пайтда сайловчиларнинг Украина шарқида фаол иштирок этгани айтилмоқда.
Якшанба кунги сайлов жараëнида қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани маълум бўлмоқда.
Киевдаги "Озодлик" мухбирининг айтишига кўра Черкасскдаги сайлов участкалатиридан бирида навбатчилик қилаëтган милиционер ўлдирилган.
Сайлов участкаси эса ёпилган. Волинск вилоятида эса сайловчилар рўйхати ва сайлов варақалари солинган сейф ўғирланган. Яна айрим вилоятларда сайлов участкаларига журналистлар қўйилмагани хабар қилинмоқда.

Сайловларни дунëдаги 24 давлатдан келган 31 ташкилотнинг беш минг нафар вакили кузатмоқда.

Сайловларнинг биринчи босқичида президентликка номозод, ҳукуматга мухолиф “Наша Украiна” партияси раҳбари Виктор Юшенконинг 39¸87 фоиз овоз қозониб ғолиб чиӄӄани аниӄланган эди.
Президентликка асосий номзодлардан яна бири, ҳозирги Бош вазир Виктор Янукович эса ӄарийб ярим фоиз камроӄ овоз олган эди.
Номзодлардан ҳеч бири овоз берувчиларнинг ярмидан кўпининг ишончини ӄозона олмагани боис, 21 ноябр куни президентлик сайловининг иккинчи босӄичи ўтказилди.
Биринчи босӄич натижаларининг расман эълон ӄилиниши номзодларга сайловолди кампаниясини давом эттириш ҳуӄуӄини берди.
Ҳам Юшенко, ҳам Янукович бошӄа номзодлар билан келишувга эришишга ҳаракат ӄилди. Чунки иккинчи босӄичда ӄатнашмайдиган номзодлар ўз тарафдорларини у ё бу номзодга овоз беришга даъват ӄилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Прогрессив социалистлар партияси лидери Наталия Витренко ўз тарафдорларини Виктор Януковичга овоз беришга чаӄирган.
Юшенко Социалистлар партияси етакчиси Олександр Мороз ҳамда Саноатчилар ва тадбикорлар партияси раҳбари Анатолий Кинах билан вилоятларда биргаликда тарғибот олиб бориш ҳаӄида келишувга эришган.
Деярли 5 фоиз украиналиклар овозини олган Коммунистлар партияси раҳбари Пётр Симоненко на Юшенко, на Янукович билан муросага эриша олмагани боис, ўз тарафдорларини ҳамма номзодларга ӄарши овоз беришга чаӄирди.
Айрим маълумотларга кўра, шу пайтгача Бош вазир Януковични ӄўллаб-ӄувватлаб келган баъзи давлат расмийлари Юшенко тарафига ўтган.
Украина аҳолисининг 13 фоизини ташкил этувчи Қрим татарлари Юшенкони ӄўллаб-ӄувватлади. Бу ҳаӄдаги ӄарор шу йил сентябр ойида Қрим татарлари миллий ӄурултойида ӄабул ӄилинган эди.
Ӄрим татарлари Миллий мажлиси раиси Мустафо Жамилев биринчи босӄичда Юшенко ғалаба ӄозонгани ҳаӄидаги хабарни мамуният билан ӄабул ӄилганини айтар, Юшенкога овоз беришга ӄарор ӄилганини бундай изоҳлайди:
”Биз, Қрим татарлари доимо демократик кучлар билан ҳамкорлик ӄиламиз. Украина келажаги, албатта, Европа Иттифоӄи билан бўлиши керак. Янукович эса Россия тарафдори. У ирӄчи. ”
Кузатувчилар фикрича, 21 ноябр куни украиналиклар сайлаган президент мамлакат келажагини белгилаб беради. Агар Юшенко президент этиб сайланса, Украина Ғарб билан алоӄаларини мустаҳкамлаб, Европа Иттифоӄи ва НАТОга ӄўшилишни устувор маӄсад этиб белгилаши мумкин. Агар Янукович ғалаба ӄозонса, у Россия билан муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан ягона иӄтисодий маконга ӄўшилиш ва рус тилига давлат тили маӄомини беришга ӄаратилган сиёсат олиб боради.
XS
SM
MD
LG