Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Эрон ядровий тадқиқотларни яширин тарзда давом эттирмоқда, деб хавотир билдирди.


Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг кеча Сантяго шаҳрида ўтказган йиғилишида чиқиш қилар экан, АҚШ президенти Эроннинг уранни бойитиш тадқиқиотлари ядровий қурол ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотни “ўта ташвишли”, деб атади.
Эрон ядровий дастури тўхтатилиши борасида Европа мамлакатлари олиб бораётган ҳаракатларни эса АҚШ президенти жуда юқори баҳолади.
“Европа мамлакатларининг бу жараёнда иштирок этиши сабаби — Эроннинг ядровий тадқиқиотлар борасидаги қизиқишларидир. Бу қизиқишлар бизни ва бутун дунёни ҳам ташвишга солмоқда. Бу хавотирларимизни Эрон раҳбариятига етказиш жуда муҳимдир”, — деди президент Буш.
XS
SM
MD
LG