Линклар

logo-print

Германия канцлери Герхард Шрёдер холланд кинорежиссёри Тео ван Гог ўлими юзасидан Европа давлатларига мурожаат билан чиқди.


Унинг таъкидича, Европа давлатлари холланд кинорежиссёри ўлдирилганидан сўнг Европа ҳамма имконияти билан турли дин вакиллари ўртасида зиддият юзага келмаслиги учун ҳаракат қилиши зарур. Герхард Шрёдер хавотирича, хусусан, ислом дини билан бошқа дин вакиллари ўртасида зиддиятлар келиб чиқиши мумкин.
Кинорежиссёр Тео ван Гог ўлдирилгандан сўнг Холландияда мусулмон ва христиан дини вакилларига тегишли биноларга кетма-кет ҳужумлар уюштирилди.
XS
SM
MD
LG