Линклар

Украинада президентликка сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.


Мамлакат етакчилигига икки номзод — мухолифат вакили Виктор Юшенко ва мамлакат бош вазири Виктор Янукович талабгорлик қилмоқда.
Озодлик радиоси мухбири хабарига кўра, Черкаскдаги сайлов участкаларидан бирида бир милиционер ўлдирилган. Сайлов участкаси эса ёпилган. Волинск вилоятида эса сайловчилар рўйхати ва сайлов варақалари солинган сейф ўғирланган. Яна айрим вилоятларда сайлов участкаларига журналистлар қўйилмагани хабар қилинмоқда.
Президентликка номзод Виктор Юшенко бугун бундай деди:
“Ҳар қандай мамлакат оғир дамларни бошидан кечиради. Эркин ва фаровон, демократик жамиятга эришув йўлидаги имтиҳондан мамлакатим собитлик билан ўтиб олишини тилайман. Мен ишончим комил, Украина бу масаладаги ҳар қандай талабга жавоб беришга қодир мамлакат”.
XS
SM
MD
LG