Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг уранни бойитиш дастурини тўхтатиш ҳақидаги қарорини ижобий баҳолади.


Агентлик раҳбари Муҳаммад Эл Барадей Би-Би-Сига бу қарор тўғри чора эканлигини айтди.
Эрон уранни бойитиш дастури Британия, Франция ва Германия билан келишилган муддатда тўхтатилишини маълум қилди.
Эл Барадейнинг таъкидлашича, Эрон эълон қилган атом дастурлари доирасида ядровий қуроллар ишлаб чиқармаган. Бироқ Халқаро атом агентлиги раҳбарининг билдиришича, Теҳрон ҳукуматида яширин ядровий дастурлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳали кўп иш олиб бориш керак.
25 ноябр куни Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбарияти Эрон ядровий дастурларини муҳокама қилади.
АҚШ Эронни ўз ядровий қуролига эга бўлишга уринишда айблаб келмоқда.
Эрон бу айбловларни рад этмоқда ва ўз ядровий дастурларини тинчлик мақсадларда амалга ошираётганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG