Линклар

АҚШ давлат котиби Коллин Паэулл бугун Қуддусда Исроил бош вазири Ариэл Шарон билан учрашди. Учрашувда январ ойига белгиланган Фаластин президентлик сайловларидаги Исроил роли муҳокама қилинди.


Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Пауэлл Фаластинда бўладиган президентлик сайловини Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш учун берилган имконият, деб баҳолади.
"Биз эришмоқчи бўлаётган мақсад, Фаластинликлар терроризмга қариши қатъиятлик билан туриши ва Фаластин жамоатчилиги тўплаб, барча фитна ва зўравонликларга чек қўйиш вақти келганлигини тушунтиришдан иборатдир.", - деди Пауэлл
Ўз навбатида Шарон, президентлик сайловининг ўтказилиши учун Исроил қўлидан келганча ёрдам беришини айтди.
Бугун Пауэллнинг Фаластин раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда. Учрашувда сайлов ва Арафат вафотидан сўнг минтақада тинчлик ўрнатиш истиқболи муҳокама этилади.

Фаластин президентлик сайлови 9 январга белгиланган.


Фалстинга оди яна бир ҳабарга кўра, Ясир Арафатнинг жияни марҳумнинг касаллик варақасида унинг захарланганлигини тасдиқловчи маълумот йўқлигини айтган.
XS
SM
MD
LG