Линклар

logo-print

Олинган охирги хабарларга кўра, Киев шаҳар кенгаши Украина парламентини президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликка чақирди. Сайлов натижаларига кўра, мамлакат бош вазири Виктор Янукович ғолиб, деб топилган эди.


Аввалроқ Лвов, Тернопол ва Ивано Франкивск шаҳарларининг расмийлари муҳолифат номзоди Виктор Юшенкони президентлик сайловида ғалаба қозонгани ва расмий натижалар ҳақиқий эмаслигини эътироф этган эди.
Айни пайтда, минглаб мухолифат тарафдорлари Киев марказида ўз норозиликларини билдириш учун йиғилдилар.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кеча Украинада ўтказилган президентлик сайловлари халқаро демократик тамойилларга мос келмаганлигини маълум қилди.
Айни пайтда, Виктор Юшенко Марказий сайлов комиссиясини сайлов натижаларини қалбакилаштирганликда айблади.


"Сайловда ғалаба қозонганимга ишончим комил. Лекин кўриб турибмизки, ҳукумат сайлов натижаларини қалбакилаштирмоқда. Билишимизча, Донецк ва Луганск вилоятларида сайловлар умуман ўтказилмаган.", - деди Юшенко
XS
SM
MD
LG