Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:02

Ҳуқуқ ҳимоячиси озодликка чиқди


Фирдавс Жорий йилнинг 5 ноябрида Қарши шаҳри жиноят ишлари суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибековни 15 кунлик қамоқ жазосига ва 14 минг 700 сўм миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

21 ноябрь куни Ё.Турлибеков жазо муддатини ўтаб бўлди ва қамоқдан озод этилди.

Ё.Турлибековнинг “Озодлик” мухбирига айтишича, унга намойишларда тартиббузарлик келтириб чиқариш, мансабдор шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш, милицияга бўйсунмаслик айблари қўйилган. Бироқ бу айблар судда исботини топмаган. Шунга қарамай, у жазога тортилган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидлашича, у қамоқдалигида суднинг қароридан норозилик сифатида очлик эълон қилган. Лекин бу акция натижа бермаган.
XS
SM
MD
LG