Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:16

Ўзбекистонда Виктор Юшенко ғалаба қозонди


Тўлқин Украинада Президент сайловининг 2-босқичи ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистонда яшаб турган Украина фуқаролари учун Тошкентда 103-минтақавий сайлов участкаси ташкил этилди.

Бу ерда бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги сўл мухолифат вакили Виктор Юшенко учун овоз берган.

103-сайлов участкаси раҳбари Али Хамзиннинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, бу ерда Украина фуқароси бўлган 2,5 мингга яқин сайловчи рўйхатга олинган. Биринчи босқичда сайловчиларнинг 53 фоизи қатнашган бўлса, улардан 51 фоизи В.Юшенкога, 45 фоизи Виктор Януковичга овоз берган. Иккинчи босқичда эса аввалгидан кам сайловчи қатнашган. Уларнинг 56 фоизи В.Юшенкони, 42 фоизи В.Януковични қўллаб-қувватлаган.

Украинада бўлиб ўтган Президент сайловини ўзбекистонлик мутахассислар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда.

Жамиятшунос Комрон Алиевнинг таъкидлашича, Ғарбий Украина аҳли кўпроқ В.Юшенкога овоз бермоқда. Чунки мамлаканинг бу қисми тарихий жиҳатдан Европа билан чамбарчас боғлиқ. Шарқий Украина эса В.Януковични қўллаб-қувватлаётир. Бунинг сабаби шуки, мазкур ҳудуд иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган корхоналар Россия корхоналари билан жуда мустаҳкам боғланган. Янукович эса Россия билан яқин муносабатлар тарафдори ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG