Линклар

Бугун Россия Давлат Думаси бир қатор байрам саналарини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

  • Барно Анвар

Лойиҳа муаллифлари 7 ноябр, 2 май ва 12 декабр байрам саналарини бекор қилишни таклиф қилган эди. Бу саналар бекор қилинди. Уларнинг ўрнига 1 январдан 5 январга кадар Россияда Янги йил таътили жорий этилди. 4 ноябр эса Халқ бирлиги куни сифатида нишонланадиган бўлди. Россияга бостириб кирган Полша қўшинлари 1612 йил 4 ноябрда мамлакатдан қувиб чиқарилган эди.
Айни қонун лойиҳаси қабул қилинганига норозиликлар ҳам билдирилди. Москва шаҳрида коммунистлар 7 ноябр санасининг бекор қилинишига қаршилик билдириб, намойиш ўтказишди.
XS
SM
MD
LG