Линклар

Афғонистонда гаровга олинган уч нафар БМТ ходими озод қилинди.

  • Барно Анвар

Афғонистон ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Аҳмад Жалолий бу хусусда бугун маълум қилар экан, бундай деди:
“БМТ нинг 27 кун давомида гаровда тутиб турилган уч ходими озод этилганидан жуда хурсандмиз. Улар ҳозир батамом хавфсизликда. Аммо айнан қаерда эканлиги ҳозирча айтилмайди. Дастлабки тиббий кўрик натижалари ҳар уччовининг соғлиги жойида эканини кўрсатди”.
Ирландия, Косово ва Филлипин фуқаролари бўлган БМТнинг уч ходими октябр ойи охирида гаровга олинган эди. Уларни тутқунликда сақлаган жанггари гуруҳ толиблар ва “Ал-Қайда” гуруҳининг қамоқдаги аъзоларини озод этишни талаб қилди.
БМТ нинг гаровга олинган ходимлари Америка ҳамда Афғон ҳарбийлари ҳамкорлигидаги ҳаракатлар чоғида қутқариб олинди.
XS
SM
MD
LG