Линклар

Собиқ Югославияда амалга оширилган ҳарбий жиноятлар бўйича БМТ трибунали Бош прокурори Карла дель Понте Сербия ва Черногория расмийларини ўз мамлакатлари ҳудудларида яшириниб юрган собиқ жиноятчиларни излаб топишга ҳаракат қилмаётганликда танқид қилди.


БМТ Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилар экан, у жумладан бундай деди:

"Бундай сиёсат ҳеч қандай натижа бермаяпти, боз устига у БМТ халқаро трибуналининг 29 моддаси ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг қатор резолюцияларига биноан халқаро ҳамжамият олдида олинган мажбуриятларга зид келмоқда. Сербия расмийлари ўз зиммаларига олган мажбуриятларни атайлаб инкор этиб келмоқдалар,"- деди Халқаро трибунал Бош прокурори.
XS
SM
MD
LG