Линклар

Халқаро ҳамжамият Украинадаги вазиятга нисбатан муносабат билдиришда давом этмоқда.


Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Хавьер Солана Европарламентда қилган чиқиши чоғида Украина чорраҳада турибди, деган фикрни билдирди.
Германия Канцлери Герхард Шрёдер Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида вазият ривожидан, куч ишлатилиб кетишидан хавотирга тушаётганини билдирар экан, жумладан бундай деди:

"Бу можарога аралашган томонларнинг барчаси, шу жумладан Украинадан ташқаридаги томонлар ҳам юзага келган мушкулотни тинч йўллар билан ҳал қилишга ҳаракат қилишлари лозим,"-
деди Герхард Шрёдер.

Киев марказида мухолифатнинг норозилик митинги бугун ҳам давом этмоқда. Мустақиллик майдонида ўн минглаб одам – президентликка номзод Виктор Юшченко тарафдорлари йиғилган. Украина президенти девони биноси олдида митингчиларнинг чодирлари ўрнатилган.

Виктор Янукович тарафдорлари ҳам президент девонидан унча узоқ бўлмаган жойда ўз чодирларини ўрнатиб олган.
Украина Мудофаа вазири ҳарбий хизматчиларга мурожаат қилиб, уларни ўз конституциявий бурчларини ҳалол бажаришга чақирди.
МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, сайловнинг иккинчи босқичида кўпроқ овоз олиб, Виктор Янукович ғалаба қилган. Мухолифат МСК эълон қилган натижаларни тан олмаяпти.
XS
SM
MD
LG