Линклар

Ғарб Украинани танӄид ӄилмоӄда


Фарангис Саид Ҳам АҚШ, ҳам Европа Иттифоӄи 21 ноябрда Украинада бўлиб ўтган сайлов натижаларини танӄид ӄилди. Ғарб давлатлари расмийлари, шунингдек, Кремлни Виктор Януковични Украина президенти сифатида ӄўллаб-ӄувватлагани ва сайлов натижасига таъсир ӄилишга уринганлигини таъкидлаб, бу ҳаракатларни танӄид остига олди. Пайшанба куни Европа Иттифоӄи-Россия саммитида ҳам шу масала кўтарилди.

Чоршанба куни Украина Марказий сайлов комиссияси раҳбари Сергей Кивалов сайловда Виктор Янукович ғалаба ӄозонганини эълон ӄилди. Кўп ўтмай, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл сайлов халӄаро мезонларга жавоб бермаслиги боис, АҚШ раҳбарияти натижаларни тан олмаслиги ва Януковични Украинанинг янги президенти сифатида эътироф этмаслигини билдирди:

”Биз сайлов натижаларини ӄонуний, деб ӄабул ӄила олмаймиз. Чунки улар халӄаро стандартларга жавоб бермайди. Сайлов давомида сохтакорлик ва ӄонунбузарликлар бўлгани ҳаӄидаги ӄатор ишончли маълумотлар текширилмади.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, Леонид Кучма билан суҳбатлашгани ва уни сохтакорликлар рўй бергани ҳаӄидаги маълумотларни текширишга чаӄирганини маълум ӄилди.

Пауэлл Украина раҳбарияти ўзининг демократияга муносабатини белгилаб олиши кераклиги ҳаӄида гапириб, бундай деди:

”Украина раҳбарлари учун демократия тарафини олиш ёки олмаслик, халӄни ҳурмат ӄилиш ёки ӄилмасликни намойиш ӄилиш ваӄти келди. Агар Украина ҳукумати маъсулиятни англаган ҳолда тезда ҳаракат ӄилмаса, бунинг Украина билан муносабатларимиз, Украинанинг Евро-Атлантика тузилмаларига интеграцияси ҳамда сохтакорликларга ӄўл урган одамлар учун оӄибатлари жиддий бўлиши мумкин.

Чоршанба куни Вашингтонда журналистлар билан учрашган Пауэлл Россиянинг Украина ишларига аралашуви ва Путиннинг Януковични ӄўллаб-ӄувватлаши ҳаӄидаги саволларга жавоб бермади. У фаӄат Россия ТИВ Сергей Лавров билан Украинадаги сайловни муҳокама ӄилганини айтиш билан чекланди.

АҚШ расмийсидан фарӄли ўлароӄ, Европа Иттифоӄи (ЕИ) вакиллари Кремлнинг Януковични ӄўллаб-ӄувватлашига муносабат билдирди.

Украинадаги сайловлар масаласи пайшанба куни Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Европа Иттифоӄи саммитида ҳам кўтарилди.

ЕИнинг Ташӄи ишлар бўйича вакили Хавьер Солана сайлов натижалари расман эълон ӄилинишидан олдин, сайлов ғайриӄонуний бўлгани боис ЕИ натижаларни тан олмаслигини баён ӄилган эди.

ЕИга раҳбарлик ӄилаётган Нидерландия Бош вазири Ян Петер Балкененде пайшанба куни Ҳаагадаги саммитдан кейин:

”Сайлов халӄаро мезонларга асосланмагани боис, ЕИ унинг натижаларини ӄабул ӄила олмайди. Бизнинг ӄароримиз ЕХҲТ хулосаларига асосланган”, – деб баён ӄилди.

Балкененде ЕИ ва Россиянинг бу масалага ёндашуви бир-биридан фарӄ ӄилишини таъкидлади.

Кузатувчилар фикрича, Украинадаги сайлов Россия ва ЕИ ўртасида жиддий келишмовчиликка сабаб бўлиши мумкин. Сўнгги пайтларда Европа расмийлари Кремлнинг собиӄ совет республикалари, жумладан Украинани ўз таъсир доирасига ӄайтаришга ӄаратилган уринишлари юзасидан хавотир билдириб келаётган эди.

ЕИ танӄидларига НАТО ташкилоти ҳам ӄўшилди.

Чоршанба куни ташкилот Бош котиби Яап де Хооп Схеффер ЕХҲТ сайловда ӄонун бузилганини ӄайд этганини инобатга олиб, натижаларни ӄайта кўриб чиӄиш кераклигини таъкидлади.

ЕХҲТ, НАТО, АҚШ ва ЕИ Украинадаги президентлик сайловини бир овоздан ӄоралаган бўлса-да, Украинада юзага келган сиёсий инӄирозга чек ӄўйиш хусусида улар бир фикр билдирмади. Баъзилар сайлов ӄайта ўтказилиши керак, деса, бошӄа тарафлар бу фикрга ӄўшилмаяпти.

Ғарб, хусусан ЕИ учун Украинадаги сайлов натижалари ниҳоятда муҳим. “Файнэншл Таймс” газетасининг ёзишича, Украина Москва учун “яӄин хориж” бўлса, ЕИ учун ҳам ҳудди шундай маӄомга эга. ЕИ икки маӄсаддан келиб чиӄӄан ҳолда, Украинадаги сайлов адолатли ўтишидан манфаатдор, деб ёзади ФТ газетаси. Биринчидан, ташкилот Европадаги демократик ислоҳотларни ӄўллаб-ӄувватлаши керак. Иккинчидан эса, Россиянинг ЕИ чегараларига яӄин ҳудудларда барӄарорликка таҳдид солиши мумкин ҳаракатларга ӄаршилик кўрсатиши лозим.
XS
SM
MD
LG