Линклар

Украина мухолифатининг минглаб тарафдорлари об-ҳавонинг инжиқлигига қарамай бугун ҳам пойтахт Киевда норозилик акцияларини давом эттирди.


Президентликка номзод мухолифат вакили Виктор Юшченко тарафдорлари бугун эрталабга режалаштирилган митингда қатнашди. Митинг иштирокчилардан бир гуруҳи тўртинчи тунни ҳам майдонда ўтказди.
Чоршанба куни Украина Марказий сайлов комиссияси Виктор Янукович сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди. Кеча тунда Янукович тарафдорларидан иборат кичик гуруҳ Кеив кўчаларида намойиш ўтказди.
Милиция президент саройи ва Марказий сайлов комиссияси биноларини қўриқламоқда. тартибсизликлар юз бергани йўқ.
Полшанинг собиқ Президенти ва "Солидарность" ташкилоти раҳбари Лех Валенса мавжуд бўҳронни бартараф этишга воситачилик қилиш учун Киевга борди. Интерфакс ахборот агентлигининг маълум қилишича¸ бугун мухолифат сайлов натижаларидан норозилик билдириб¸ Олий судга мурожаат қилди.

Юшченко дунë мамлакатларини Украинада ўтказилиган президентлик сайлови натижаларини тан олмасликка чақирди ва Россия демократик Украинани қўллаб-қувватлаши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG