Линклар

logo-print

Бугун Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу Фаластин мухторияти расмийлари билан учрашиб¸ 9 январда ўтказиладиган сайловларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.


9 январда ўтказилиши режалаштирилган сайловда жорий ой бошида вафот этган Ясир Арафат ўрнига Фалстин янги раҳбари сайланади. Рамаллоҳда Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурай билан мулоқот қилган Строунинг айтишича¸ сайловлар эркин ва адолатли ўтиши учун Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақасида хавфсизликни таъминлаш асосий масаладир. Унинг бу фикрларига Қурай ҳам қўшилганидан мамнун эканлигини изҳор этди. Учрашувдан сўнг Строу Арафат қабрини зиëрат қилди. Чоршанба куни Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шалом сайловни ўтказишда фаластинликларга ëрдам беришини билдирди.
XS
SM
MD
LG