Линклар

Бугун Нидерландияда Россия Президенти Владимир Путин Россия - Европа Иттифоқи саммити доирасида Европа Иттифоқи раҳбарлари билан учрашди.


Саммитда бошқа масалалар қаторида Украинада бўлиб ўтган мунозарали президентлик сайлови масаласи ҳам муҳокама этилди. Путин Украинадаги сиëсий буҳрон тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлигини таъкидлади.
Европа Иттифоқига раислик қилаëтган Ҳолландия Бош вазири Ян Петер Балкененде эса бундай деди:
"Украина сайлови халқаро андозаларга мос ўтказилмади. Шу боис Европа Иттифоқи бу сайлов натижаларини қабул қилмайди"¸ - деди Балкененде.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Кремлга таянган номнзод Бош вазир Виктор Янукович ғалаба қозонган сайловни қаттиқ танқид қилди. Ҳаагада ташкил қилинган саммитда Путин Европа Комиссияси янги Президенти Жозе Мануел Баррозо билан биринчи бор учрашди. Чоршанба куни Баррозо¸ агар сайлов натижалари тўлиқ текшириб чиқилмаса¸ Украина ямон оқибатларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG