Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:22

Навбатдаги ҳоким ўзгариши


Тўлқин 26 ноябрь куни Сирдарё вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Равшан Ҳайдаров ўз вазифасидан озод этилди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

Сессияда сўзга чиққан И.Каримов дастлаб вилоят иқтисодиётидаги баъзи ижобий жиҳатларни тилга олган бўлса-да, асосан, вилоятда юзага келган салбий иқтисодий вазиятга тўхталди.

Президентнинг айтишича, вилоят иқтисодиётидаги энг заиф бўғин аграр сектордир.

И.Каримов вилоят 13 йил давомида бирор марта пахта топшириш режасини бажармай келаётганини бунга мисол тариқасида келтирди.

Ислом Каримов депутатларга ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза берган вилоят ҳокими Равшан Ҳайдаров ўрнига қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Абдураҳим Жалоловнинг номзодини таклиф этди. Депутатлар бу таклифни маъқуллади.

Шу куннинг ўзидаёқ Президент фармони билан А.Жалолов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG