Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:07

Украинадаги сиёсий бўҳрондан чиӄиш йўллари изланмоӄда


Бугун Украина Президенти Леонид Кучма якшанба кунги президентлик сайловида қатнашган икки номзод ва чет эллик дипломатлар билан учрашмоқда.

"Бугун бўлаётган воқеалар Украинанинг иккига бўлинишига олиб келиши мумкин. Бундай дейишга асосим бор, чунки бу ҳақиқат. Президент сифатида Януковичга берилган 15 миллион овозни ҳурмат қилишим керак, лекин шу билан биргаликда Юшенкога берилган 14 миллион овозни ҳам ҳурмат қиламан. Агар иккалангиз ҳам мулоҳазали сиёсатчи бўлсангиз, сизга овоз берганлар ҳақи бу масалани ўтириб тинчлик билан ҳал қилинг", - деди Президент Кучма.

Бугунги учрашувда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат комиссари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раҳбари, Польша президенти ва Россия Давлат думаси раисининг қатнашиши кутилмода.
Айни пайтда, Киевнинг марказида намойишлар давом этмоқда. Бу намойиш Украинанинг 5 телеканали орқали тўғридан-тўғри кўрсатилмоқда. Кўринишидан намойишда ўзбеклар ва бошқа миллат вакиллари ҳам қатнашмоқда, чунки намойишчилар Украина байроғи билан биргаликда Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа мамлакат байроғларини ҳам кўтариб турибди.
XS
SM
MD
LG