Линклар

logo-print

Бугун Фаластин расмийси Исроил турмасида ўтирган Марван Барғутийни кўргани боради.


Фаластинлик расмий Қадура Фориз қамоқдаги Фатаҳ ҳаракати етакчиси билан унинг Фаластин президентлик сайловида қатнашиш имконини муҳокама қилади.
Кеча Барғутий Фаластин президентлик сайловида қатнашиш истаги борлигини маълум қилган эди.
45 ёшли Барғутий Фатаҳ ҳаракатининг Ғарбий Соҳилдаги етакчиси 2002 йилда Исроил кучлари уни ҳибсга олган ва Исроил суди уни террорчиликда айблаб, бешта умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган.
Айни пайтда, Фатаҳ ҳаракати кенгаши пайшанба куни Муҳаммад Аббосни президентликка партиянинг ягона номзоди сифатида эълон қилди.
XS
SM
MD
LG