Линклар

АҚШ ҳарбийлари Фаллужа шаҳридаги уйларнинг ярми жанггарилардан тозаланганини маълум қилди.


Айтилишича, мазкур операцияда яна икки АҚШ аскари ҳалок бўлган.
Фаллужа ҳужуми уч ҳафта олдин бошланган эди. Ҳозир асосий жанглар якунланган, лекин шаҳарнинг баъзи қисмларида ҳали ҳам тўқнашувлар давом этмоқда.
АҚШ ҳарбийлари январ ойидаги сайловларгача шаҳарни жанггарилардан озод қилишга ваъда бермоқда.
Ироқдан олинган яна бир хабарга кўра, Мосул шаҳрида жанггарилар гуруҳи етакчиси Абу Мусаб Ал Зарқавининг ўринбосари қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG