Линклар

Украина: парламент сайловнинг иккинчи босӄичи натижаларини бекор ӄилди


Фарангис Саид Украинада президентлик сайловининг иккинчи босӄичидан сўнг юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилишга ӄаратилган ҳаракатлар шанба куни ҳам давом этди. Бир неча соат давом этган муҳокамалар натижасида парламент президентлик сайловининг 21 ноябр куни бўлиб ўтган иккинчи босӄичи натижаларини бекор ӄилиш ҳаӄида ӄарор ӄабул ӄилди.

Парламент раиси Володимир Литвин овоз бериш жараёни натижаларини эълон ӄилди:

”Президентлик сайловининг 21 ноябр куни ўтказилган иккинчи босӄичи натижаларини бекор, деб эълон ӄилиш ва улар давомида ӄонунбузарликларга йўл ӄўйилгани ва шу боис халӄ иродаси тўла акс эттирилмаганини эътироф этиш учун 255 овоз берилди. Демак, ӄарор ӄабул ӄилинди.”>

Депутатлар, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига ишончсизлик билдириб, бу ҳаӄда ӄарор ӄабул ӄилдилар ва президент Леонид Кучмани Комиссияга янги аъзолар тайинлашга чаӄирдилар. Улар, шунингдек, сайлов давомида йўл ӄўйилган ӄонунбузарликлар ва сохтакорликларни ўрганиш маӄсадида махсус тергов комиссиясини тузиш ҳаӄидаги таклифни ӄўллаб-ӄувватладилар.

Эслатиб ўтсак, шу ҳафта бошида МСК Виктор Януковични сайлов ғолиби, деб эълон ӄилган эди.

Парламент ӄабул ӄилган ӄарор мажбурий кучга эга эмас. Лекин унинг катта сиёсий аҳамиятга эгалиги айтилмоӄда. Шу боис Виктор Юшченко лагери Рада ӄарорни ғалаба сифатида ӄабул ӄилди. Олти кундан буён пойтахт Киев ва вилоятларда норозилик намойишига чиӄаётган Юшченко тарафдорлари парламент ӄарорини ӄўллаб-ӄувватлади.

Ҳозирда Ючшенко тарафдорлари президентлик сайловини ӄайта ўтказиш кераклигини таъкидламоӄда. Уларга кўра, янги сайлов 12 декабрда ўтказилиши керак.

Верховний Рада сессиясида ҳам янги сайлов ўтказиш таклифи кўриб чиӄилди. Юшченко етакчилигидаги “Наша Украiна” фракциясининг барча аъзоси баробарида парламент раиси Володимир Литвин, Коммунистлар партияси етакчиси Петро Симоненколар ушбу таклифни ӄўллаб-ӄувватлади. Аммо Рада депутатлари янги сайлов кунини овозга ӄўймадилар.

ЕИга бошчилик ӄилаётган Нидерландия ТИВ Бернардт Бот президентлик сайловини ӄайта ўтказиш кераклигини таъкидлаб, у ӄанча тез ўтказилса, шунча яхши, деб айтди.

Айни ваӄтда шанба куни ҳам Украинанинг турли ӄисмларида норозилик намойишлари давом этганини айтиб ўтиш лозим. Пойтахт Киевда намойишчилар Верховний Рада биноси атрофида тўпланди.

Асосан Юшченкони ӄўллаб-ӄувватлаётган ғарбий вилоятлар аҳолиси баробарида Янукович тарафдорлари ҳисобланган шарӄий украиналиклар ҳам бугун намойишга чиӄди. Масалан, Донецкда Януковични ӄўллаб-ӄувватлашини билдирган 150 минг одам марказий майдон ва кўчаларга чиӄди.

Энди Украина Олий суди душанба куни йиғилиб, Юшченконинг сайловнинг иккинчи босӄичи натижаларини бекор ӄилиш сўровини кўриб чиӄади.

Олий суд унинг таклифини ӄондирса, янги сайлов ўтказилади. Ӄондирмай, Янукович ғалабасини тасдиӄласа, Янукович президент сифатида ӄасамёдга келтирилади.

Хуллас, кимнинг инаугурация ӄилиниши Олий суд ӄарорига боғлиӄ.
XS
SM
MD
LG