Линклар

Виктор Юшченко: у ӄандай сиёсатчи?


Фарангис Саид Виктор Андреевич Юшченко. Украина Миллий банкининг собиӄ раҳбари, собиӄ Бош вазир. Мухолифат лидери. “Наша Украiна” партияси етакчиси. Мустаӄил Украинанинг энг таниӄли сиёсатчиларидан.

2004 йилда Виктор Юшченко сиёсатнинг энг юӄори чўӄӄисига етай деди: у мамлакат президентлигига номзод этиб кўрсатилди ва сайловнинг биринчи босӄичида ғалаба ӄозонди. МСК президентлик сайловида Виктор Янукович ғалаба ӄозонганини расман эълон ӄилган эса-да, ҳозирда Юшченконинг маӄоми ноаниӄ ӄолмоӄда: на Ючшенкони, на унинг раӄиби Януковични президент деб бўлади.

Лекин Юшченко умидини узганича йўӄ. Чунки тарафлар ўртасидаги музокаралар давом этяпти. Ким президент бўлади, деган савол ҳам очиӄлигича ӄолмоӄда.

Ҳар бир таниӄли сиёсатчи каби, Юшченко ҳаӄида матбуотдаги битиклар бир-биридан кескин фарӄ ӄилади. Шу ўринда ӄайд этиш лозим, бугунги кунда Украина журналистларининг ӄарийб 90 фоизи Юшченкони ӄўллаб-ӄувватламоӄда. Ўтган дастуримизда айтиб ўтганимиздек, 26 ноябр куни ҳатто давлатга ӄарашли телеканаллар, шу жумладан президент Леонид Кучма куёви назорати остида бўлган ТВ ҳам мамлакатдаги вазият ва норозилик намойишлари ҳаӄида объектив информация бера бошлади. Буни журналистларнинг ўзи талаб ӄилди.

Украина матбуоти Юшченкони ӄандай таърифлаётганига ўтишдан олдин унинг ҳаётидаги айрим биографик фактларга тўхталсак.

Юшченко 1954-йилда туғилган. 1976-йилдан буён банк соҳасида ишлаган. Иӄтисодий фанлар номзоди, иӄтисодиёт ва техника соҳасида Украина давлат мукофоти лауреати. 1993-99-йилларда, Украина Миллий банкини бошӄарган даврда у дунёнинг энг обрўли 10 банкири рейтингидан ўрин олган. Унинг танӄидчиларига кўра, 90-йиллар бошида Юшченко бошӄарган “Украина” банкининг банкрот бўлишига унинг ўзи сабаб бўлган.

2001 йилда Юшченко Украина бош вазири этиб тайинланди. Юшченко тарафдорлари унинг малакали молиячи ва банкир экани ва банк соҳасида ислоҳотларни тўғри амалга оширганлиги учун ушбу лавозимга лойиӄ, деб топилган, деса, танӄидчилар, Юшченко бу лавозимга АҚШ маъмуриятининг бевосита маслаҳатига кўра тайинланганини айтади. Ӄатор мустаӄил рейтинг агентликлари 2001 йилда ўтказган сўровлар натижасида Юшченко Украинадаги энг обрўли ва машҳур сиёсатчи деб ӄайд этилган.

Юшченкони Ғарб ӄўллаб-ӄувватламоӄда. Чунки у Европа ва АҚШ тарафдори. У Украинанинг НАТО ва ЕИга ӄўшилиши кераклигини таъкидлайди. Маълумотларга кўра, Юшченконинг бундай ёндашувини унинг рафиӄаси белгилаб берган. Екатерина Чумаченко ўз ваӄтида АҚШ Давлат Департаментида ишлаган.

Украинанинг “Президентський вестнiк” газетаси шу йил 25 ноябрги сонида эса Юшченко Шамил Басаев билан ӄиёсланади. Чунки, газетага кўра, украиналик сиёсатчини Борис Березовский ӄўллаб-ӄувватламоӄда. Березовский эса чечен сепаратчиларига алоӄадорликда гумон ӄилинган.

Маълумотларга кўра, Виктор Андреевич ва Борис Абрамович орасидаги ҳамкорлик 1999 йилда бошланган. 2002 йил декабр ойида “Наша Украiна” вакиллари билан учрашган Березовский “менимча, Украинанинг кейинги президенти Юшченко бўлади”, деган эди.

2004 йил 19 ноябр куни Россияда чиӄадиган “Вести” газетасида Березовскийнинг “Россия таӄдирини Украина белгилайди”, деб номланган мактуби чоп этилди. Мактуб муаллифи Юшченкони ӄўллаб-ӄувватлаб келаётганини эътироф этар экан, бундай фикр билдиради:

“Украинада демократ Юшенко ғалаба ӄозонадими, ўғрибоши Януковичми? Путин режими таӄдири ушбу сайлов натижасига боғлиӄ. Айнан шу сабабдан Путин ва унинг ҳамтовоӄлари мисли кўрилмаган агрессия ва ҳатто ӄайсарлик билан мустаӄил Украинани ӄўрӄувга асосланган ҳокимиятни танлашга мажбур ӄилмоӄчи”.

Шунга ўхшаш фикрни бошӄа, мустаӄил кузатувчилар ҳам билдирмоӄда. Таниӄли сиёсатшунос, АҚШнинг бир неча президентлари маъмуриятида ишлаган Збигнев Бжезинский Украина Россия орбитасидан чиӄиб кетса, Россия ӄудратли давлат маӄомини йўӄотади, деган эди.

Киевда нашр этиладиган “Политическая мисль” журнали бош муҳаррири Владимир Полохало эса бундай фикр билдиради:

”Россияда шаклланаётган режим – авторитар режимдир. Ушбу режимнинг авторитар потенциалини кучайтириш учун Путин Украинада ҳам ҳудди шундай режим ўрнатишга ҳаракат ӄиляпти. Путинга Қозоғистон ва Беларусдаги режимлар жуда маъӄул. Бироӄ у Юшченко ҳокимиятга келса, Украинада реал демократик ўзгаришлар бошланишидан жуда ӄўрӄади. Яъни авторитар режим раҳбари Путин Украинада ҳам шундай режимнинг ўрнатилишидан манфаатдор.

Юшченко президент этиб сайланса, у Россияга нисбатан ӄандай сиёсат олиб боради, деган савол барчани ӄизиӄтирмоӄда. Хўш, Юшченконинг ўзи бу хусусда ӄандай фикрда?

Россияда чиӄадиган “Известия” газетаси мухбирининг “Кремл раӄибингиз Януковични очиӄчасига ӄўллаб-ӄувватлаганидан сўнг Сиз расмий Москва билан муносабатларингизни ӄандай ӄурасиз”, деган саволига Юшченко “агар мен ҳафа бўлиб юрадиган одам бўлганимда, сиёсатчи бўла олмасдим”, деб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни тарих ва география белгилаб беришини таъкидлади. “Биз ё Ғарб, ёки Россия, демаймиз, биз ҳар иккала тараф билан ҳамкорлик ӄилмоӄчимиз. Россия – ӄўшнимиз, стратегик ҳамкоримиз. Айни ваӄтда биз Европа бозорларига чиӄишдан ҳам манфаатдормиз”, - деб жавоб берди Виктор Юшченко.
XS
SM
MD
LG