Линклар

Ироқ ўтиш даври ҳукумати 2005 йилнинг 30 январига белгиланган умумий сайловларни кечиктирмаслик ниятини билдирди.


Ироқдаги 10 та йирик сиёсий партия вакиллари 30 январга белгиланган умумий сайловларни ярим йилга кечиктиришни сўраётган эди. Улар бунга сабаб қилиб, мамлакатда зўравонлик ҳаракатлари тўхтамаётганини келтирди.
АҚШ президенти Жорж Буш эса Ироқда умумий сайловлар режалаштирилганидек, 2005 йилнинг январ ойида ўтказиш керак, деган фикрни билдирди.
“Ироқ Сайлов комиссияси умумий сайловларни келгуси йил январ ойига белгилади ва мен умид қиламанки, сайловлар январ ойида бўлиб ўтади”.
XS
SM
MD
LG