Линклар

logo-print

АҚШ ва Франция президенти — Жорж Буш ҳамда Жак Ширак халқаро ҳамжамият Украинадаги вазиятни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.


Айни кунларда Африкадаги француз тилида сўзлашувчи давлатларнинг Буркина-Фасода бўлиб ўтаётган саммитида чиқиш қилар экан, Жак Ширак, Украинадаги қарама-қарши томонлар соғлом фикр билан фавқулодда хавфли вазиятдан чиқиб кетишига умид билдирди.
Жорж Буш эса Техас штатининг Кроуфорд шаҳридаги чиқишида бундай деди:
“Украинадаги сайлов чоғида кўплаб қонунбузарликлар бўлгани ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда. Бу маълумотлар сайлов натижаларини шубҳа остига қўяди. Халқаро ҳамжамият буни диққат билан кузатаяпти. Биз умид қиламизки, муаммоли вазият Украина раҳбариятига ҳурмат ва ишонч сақланишини таъминлайдиган ҳолда ечим топади”.
XS
SM
MD
LG