Линклар

Украина парламенти 21 ноябр куни мамлакат президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг иккинчи босқичи натижаларини бекор қилди.


Бундан ташқари, парламент Марказий сайлов комиссиясига ишончсизлик билдирди. Бундай қарорни депутатларининг 270 нафари қўллаб-қувватлади.
Президентликка номзод Виктор Юшченконинг ўн минглаб тарафдорлари эса ҳозирда парламент биноси олдида норозилик намойишларини давом эттирмоқда.
Кеча президентликка номзод Виктор Юшченко ва Виктор Янукович мамлакатнинг ҳозирги президенти Леонид Кучма билан учрашди. Учрашув халқаро кузатувчилар иштирокида бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Хавер Солананинг билдиришича, учрашувда музокараларни давом эттиришга келишиб олинган.
“Музокара қатнашчилари қатъий равишда куч ишлатмаслик мақсадида эканини таъкидлади. Расмий равишда эришилган шартнома битта — намойишчилар ҳукумат биноларини ўраб олмасликлари керак. Чунки ҳукумат бемалол ишлаш имкониятига эга бўлиши керак”.
Мухолифат томони 12 декабрда қайта сайлов ўтказиш ва Марказий сайлов қўмитаси таркибини ўзгартиришни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG