Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:16

Эркин Халилов тўрт кишига қарши курашади


Тошкент шаҳридаги 2-Дархон сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутатлигига бериладиган битта мандат учун беш нафар номзод кураш олиб боради.

Мазкур округ сайлов комиссияси котиби Эркин Умарохуновнинг сўзларига қараганда, округдан Халқ демократик партияси, Либерал демократик партияси, “Фидокорлар” ва “Миллий тикланиш” партияларидан биттадан номзод, ташаббус гуруҳи орқали эса Олий Мажлиснинг амалдаги раиси Эркин Халиловнинг номзоди кўрсатилган. Айни пайтда номзодларнинг ташвиқот кампаниясини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Келгуси ҳафтадан (сайловга 20-25 кун қолганда) номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бошланади.

“Озодлик” мухбири мазкур округдаги бир неча сайлов участкаларида бўлди. Айтиш жоизки, ҳозирги кунда сайлов кайфияти фақат сайлов участкаларидагина сезилмоқда. Фуқаролар эса бу жараёнга бефарқ эканини билдиряпти.

Дархон сайлов округидаги 92-сайлов участкаси раҳбари Нурия Чориеванинг таъкидлашича, ҳали участкага номзодлар ҳақидаги маълумотлар берилгани йўқ. Шунинг учун сайловчилар бу участкадан кимга овоз беришини билмайди.

“Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган фуқароларнинг аксарияти ўзи яшаётган сайлов участкасидан кимнинг номзодини қўйилганини билмаслиги, умуман бу жараёнга қизиқиш билдирмаётганини маълум қилди.

Суҳбатдош аёл эса сайлов ҳақида фақат телевизор ва радиодан эшитиб бораётганини айтди.

“Сайловга бир ойдан кам вақт қолди. Ҳали ҳеч ким бизга келиб фалон киши депутат бўлмоқчи, деб айтгани йўқ. Одамлар ким депутат бўлиши ҳозирдан маълум, шунинг учун сайловга бормасак ҳам бўлади, деб ўйлаяпти”, деди суҳбатдош.

Таъкидлаш жоизки, одамлар сайловга ишонч бирдирмаса ҳам сайланадиган депутатлар халқ учун бирорта яхши иш қилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG