Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:50

Газ муаммоси каммиди?


Бир неча йиллардан буён табиий газ тақчиллигидан азият чекиб келаётган Хоразм аҳли бошига бу йил электр энергиясидаги тўхтовсиз узилишлар муаммоси ҳам тушди.

Хабарларга қараганда, электр энергиясидаги узилишлар илгари ҳам вақти-вақти билан кузатилган. Бугунги кунда эса вилоятнинг деярли барча туманларида электр энергиясида доимий узилишлар юз бермоқда.

“Ток бир кун бўлса, бир кун бўлмайди. Ҳар куни ўчади. Овқат пишириш муаммога айланиб қолди. Газ йўқлиги учун кўпчилик электр иситиш асбобларини сотиб олган. Токдан фойдаланади деб уни ҳам ўчириб қўйишяпти. Халқни ўйлайдиган одам борми ўзи? Одамлар қийналиб кетди”, дейди хоразмликлар.

Хива туманидаги Ирдимзон қишлоғи фуқароларининг таъкидлашича, электр энегияси йўқлиги жуда кўп қийинчиликларни келтириб чиқаряпти. Қишлоқ аҳли электр ҳақини ўз вақтида тўлаб боряпти. Электр таъминоти корхоналари эса аҳолининг қарзи кўплиги учун ток ўчириб қўйилганини айтяпти.

“Кимдир тўламаса, тўлаганларда нима айб”, деди ирдимзонликлар.

Вилоятдаги электр таъминотига мутасадди бўлган ташкилотлардан бу муаммо хусусида бирорта маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бирлашмаси раисаси Муяссар Жалолованинг билдиришича, электр энергияси етишмовчилиги оқибатида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқи бузилиши билан бирга фуқароларга маънавий зарар ҳам етказилмоқда.
XS
SM
MD
LG