Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:04

Диндорлар сайлов ҳақида


Зикрилло Ишонч “Озодлик” мухбири Ўзбекистонда декабрда бўлиб ўтадиган парламент сайловига мамлакатдаги диндорлар табақаси вакилларининг фикрларини ўрганишга ҳаракат қилди.

Суҳбатдош бўлган диндорларнинг баъзилари ўтказилажак сайловга ишонч билан қарамаётганини баён қилган бўлса, айримлари фуқаролик бурчини бажариш учунгина сайловга қатнашиш ниятида эканини билдирди.

Муслималардан бирининг сўзларига қараганда, телевизорда ўз партияларининг мақсадларини баён қилаётган кишиларнинг гапларини ишонч билан гапира олмаётир. Чунки улар бу муаммоларни ҳалқ қилиш ўзларининг қўлида эмаслигини билиб турибди. Қолаверса, бу кишилар сийқаси чиққан гапларнигина гапирмоқда.

“Диндорлар, муслималар сайловга қатнашиши шарт. Чунки ҳамманинг фуқаролик бурчи бу. Лекин бундан бир наф тегадиганга ўхшамайди. Шунга қарамай, ўз фикримизни билдиришимиз керак”, деди диндор аёллар.

Диндор аёллардан бирининг таъкидлашича, у сайловга чиқмайди. Чунки Аллоҳ буюрган қонун-қоидаларга риоя қилинмаётир.

Суҳбатдошлар депутатлар қамоқда ётган диндорлар масаласини ҳал қилиши лозимлигини таъкидлади. Уларнинг айтишича, айни пайтда гуноҳкорларга қўшилиб, қанча-қанча бегуноҳ мусулмонлар қамоқда ётибди.

Диндорлар ижтимоий муаммолар хусусида ҳам тўхталди.

“Биз ёзда ҳам уй иситиш учун пул тўлаймиз. Ёзда ҳеч ким уй иситмайди-ку. Нега тўлаймиз? Бу масалани депутатлар ҳал қилса бўлади-ку. Яна бир масала. Депутат киши диндор ва диний экстремистнинг фарқига бориб олиши керак. Депутат бўламан деганлар диндорлар билан ҳам кўришсин, гаплашсин”, деди диндорлар.
XS
SM
MD
LG