Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:37

Марказий Осиёдаги қрим татарлари сайлов натижасини тан олмайди


Тўлқин 25 ноябрь куни Тошкентда Қрим татарлари миллий мажлисининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси Украинадаги Президент сайловининг иккинчи босқичи натижаларини тан олмаслиги ҳақида баёнот тарқатди.

Баёнотда қуйидаги сўзлар бор: “Украинадаги инқироз ҳукуматнинг 31 октябрь ва 21 ноябрда ўтказилган Президент сайловида ошкора, демократик ва эркин сайлаш шарт-шароитларини яратиб бера олмагани туфайли содир бўлди. Ҳукумат томонидан овоз бериш ва бюллетенларни санашда қўпол ва оммавий қонунбузарликларга йўл қўйилиши Украина жамиятидаги демократик кучларнинг қонуний ва ҳақли эътирозини келтириб чиқарди.

Қрим татарлари миллий мажлисининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Али Ҳамзиннинг сўзларига қараганда, Украинадаги бугунги сиёсий вазият геосиёсий нуқтаи назардан МДҲнинг бошқа мамлакатлари, хусусан, Марказий Осиё давлатлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг биринчи сабаби, Украина МДҲнинг Россиядан кейинги энг йирик мамлакатидир. Иккинчидан, собиқ иттифоқнинг тарқалиб кетишига Украинадаги миллий озодлик ҳаракати муҳим рол ўйнаган.

Сиёсатчилар Украинада ҳукм сураётган сиёсий зиддиятнинг салбий оқибатларга олиб келиши, ҳатто фуқаролик уруши келтириб чиқариши хавфи борлигидан ташвиш билдирмоқда.

Ўзбекистондаги “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг таъкидлашича, Украинадаги ҳозирги вазият бу жамият ва мухолифат Ўзбекистондагидан анча илгарилаб кетганини кўрсатади. Шу ҳолатнинг ўзиёқ Украина мухолифати ҳокимиятга келиши ёки келмаслигидан қатъи назар ғалаба қилганини билдиради.

Ўзбекистонлик кузатувчи Сардор Ҳакимовнинг фикрича, Украинада Россия ва Ғарб давлатларининг манфаатлари тўқнаш келган. Шунинг учун ҳар қандай сайлов мамлакатнинг ички иши бўлишига қарамай, Украинадаги вазиятга қизиқиш жуда катта бўлмоқда.

Али Ҳамзин Ғарб давлатлари манфаатлари хусусидаги фикрга қўшилмади.

“Россия ўзига хайриҳоҳ бўлган Януковични қўллаб-қувватламоқда. Аммо Юшенко тарафдорларни Ғарб эмас, демократия ғалаба қилишини истаётган Украина фуқароларидир. Бугунги кунда тараққиёт учун демократиядан ўзга йўл йўқ. Буни бугун ҳамма, ҳукуматни куч билан ушлаб туришни хоҳлаётган барча раҳбарлар тушуниши керак”, деди А.Ҳамзин.

О.Ориповнинг билдиришича, ҳукумат тарафдорлари қурол ишлатиб, фитна уюштириши мумкинлиги хавотир уйғотади. Мухолифатнинг ҳаракатларидан ташвиш билдирмаса ҳам бўлади. Чунки улар шу вақтгача зўравонлик ишлатмасдан ўз норозилигини билдирмоқда. Украина мухолифати ўз фаолиятини фақат тафаккур ва ҳақиқат асосида юритиши ҳамда тўғри йўлни топишига ишонч бор.
XS
SM
MD
LG