Линклар

Вена шаҳрида Эрон ҳамда Буюк Британия, Франция, Германия давлатлари расмийлари музокара олиб бормоқда.


Музокара бош мавзуи Эрон ядровий дастури масаласидир. Эроннинг асосий мақсади уранни бойитиш бўйича мамлакатда мавжуд саноат нуқталаридан 20 тасини сақлаб қолишдир. Расмий Теҳрон таъкидича, бу саноат нуқталарида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Европа давлатлари эса Эронда уранни бойитиш ишлари тўлиқ тўхтатилишини талаб қилмоқда. Агар музокаралар натижасида томонлар бир фикрга келолмаса, масала БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига ҳавола этилади.
Душанба куни бу масала Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг навбатдаги йиғилишида муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG