Линклар

Украинанинг Луганск вилоятида маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари депутатларининг съезди бўлиб ўтмоқда.


Сеъздда мамлакатнинг шарқий, жанубий ва марказий қисмидаги 11 та вилоятдан жами уч ярим минг нафар депутат иштирок этмоқда. Шунингдек, сеъздга президентликка номзод, Украина бош вазири Виктор Янукович, Москва шаҳри мэри Юрий Лужков ҳамда Россиянинг Украиндаги элчиси Виктор Черномирдин келди.
Йиғилишда Харков, Донецк ва Луганск вилоятларининг губернаторлари билдирган таклиф муҳокама этилмоқда. Яқинда губернаторлар Украинанинг жанубий-шарқида мухторият ташкил этиш таклифи билан чиққан эди.
Украинада президентликка номзод Виктор Янукович ва Виктор Юшченколар ўртасида музокара бошланди.
Украинанинг ҳозирги президенти Леонид Кучма ҳар икки томонни муросага чақирди. Айни вақтда музокаралар жуда оғир ўтиши мумкинлигини ҳам эътироф этиб ўтди.
Прзединтликка номзод Виктор Юшченко тарафдорлари эса намойишларни давом эттиришмоқда. Кеча Верховний Рада президентлик сайловининг иккинчи босқичи натижаларини бекор қилди. Унда бош вазир Виктор Янукович ғолиб топилган эди. Бироқ парламент қарори мажбурий характерга эга эмас.
XS
SM
MD
LG