Линклар

Бугун Рамади шаҳридаги полиция маҳкамаларидан бирининг олдида портлаш содир бўлди.


Хабарларга кўра, портлаш натижасида камида тўрт нафар полициячи ва саккиз киши ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, ўз машинасини портлатган кимса полиция маҳкамаси олдида маош олган навбатда турган полициячиларни мўлжаллаган.
Ироқдаги АҚШ кучларининг хабар қилишича, йўлнинг четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида икки АҚШ аскари ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган.
Айни пайтда, Лондонда Британия Бош вазири Тони Блэр Ироқ Бош вазири муовини Баҳром Солиҳ билан учрашди. Британия раҳбари Ироқда сайловларининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
"Биз сайловларнинг ўтказилиши ва Ироқ хавфсизлик кучларининг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида бир хил фикрга эгамиз", деди жумладан Тони Блэр
XS
SM
MD
LG