Линклар

logo-print

Бугун Испания собиқ Бош вазири Хосе Мариа Азнар шу йилнинг 11 мартида Мадридда содир этилган портлашларни кўриб чиқаётган парламент комиссияси олдида гувоҳлик берди.


Ўз кўрсатмаларида собиқ Бош вазир ҳукумат портлашларни тергов қилишда хатоларга йўл қўйганлиги ҳақидаги айбловлар ноҳақ эканини айтди. Маълум бўлишича, Азнар бошчилик қилган ҳукумат портлашларда Баск сепаратчи гуруҳини айблаган. Лекин кейинчалик портлашларни Ал-Қайда террорчи гуруҳи содир этганлиги аниқланган.
Азнарни танқид қилаётганлар, собиқ ҳукумат Баск сепаратчиларини, сайловларда ғолиб чиқиш учун айблаганлигини таъкидламоқда.
Парламент комиссияси бу масалага ойдинлик киритмоқчи.
XS
SM
MD
LG