Линклар

Беларус Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, америкалик журналист Пол Хлебниковни ўлдиганликда гумон қилинаётган тўрт киши ҳибсга олинган.


Вазирликка кўра, ҳибсга олинганларнинг икки нафари чечен миллатига мансуб.
Форбс журналининг Россиядаги бош муҳаррири Пол Хлебников июл ойида отиб ўлдирилган эди.
Қотиллик сабаблари хусусида турли фикрлар билдирилаётган эди. Баъзилар Хлебников Россия бизнес ҳаётини ёритгани учун ўлдирилган деса, бошқалар унинг “Жоҳил билан суҳбат”, номли китоби қотилликка сабаб бўлган, деб айтаётган эди. Маълум бўлишича, мазкур китоб Чеченистоннинг собиқ Бош вазир муовини Хўжа Ахмад Нухаев билан суҳбатга асосланган.
XS
SM
MD
LG