Линклар

logo-print

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги кеча Олматада Президент Нурсултан Назарбоевнинг “Отан” партияси идораси олдида содир этилган иккита портлашга “безорилик” сабаб бўлганини айтди.


Олмата ички ишлар бошқармаси бошлиғи Молдияр Оразалиев портлашни содир этганлар бирор кишини ўлдиришни мақсад қилиб қўймаганини маълум қилди.
"...Бу воқеани террорчи ҳаракати дейиш қийин. Портлашлар унчалик кучли бўлмаган. Бинога зиён етмаган. Портлашни содир этганлар бирор кимсани ўлдиришни мақсад қилиб қўймаган. Тергов давом этмоқда", деди жумладан ички ишлар вакили.
“Отан” партияси раиси муовини ҳам бугун қилган баёнотида портлашлар ортида сиёсий мақсадлар бор, деб ҳисобламаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG