Линклар

logo-print

Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон ўзининг ядровий дастурларини тўлиқ тўхтатганини тасдиқлади. Эрон 20та центрифуга билан уранни бойитиш тажрибаларини ҳам тўхтатиши ҳақида маълум қилди.


Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл Барадей баёнотида 20та центрифуга ҳозир агентлик назоратида эканлиги ва Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини тўлиқ тўхтатганини ишонч билан айтиш мумкинлиги таъкидланади.
Бугун Британия Бош вазири Тони Блэрга кўра, Британия, Франция ва Германия Эрон ўз ядровий дастурлари бўйича олган мажбуриятларни бажаришини кафолатлайди.
Расмий Теҳрон Европа Иттифоқи Эрон ядровий дастури бўйича ишлаб чиққан резолюция лойиҳасини шу пайтга эришилган “энг ижобий” келишув, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG