Линклар

Украинадан олинган оҳирги хабарларга кўра, мамлакат мудофаа вазири Олексанр Кузмук мамлакатда вужудга келган сиёсий бўхрондан ташвишда эканини айтди.


Мудофаа вазирлиги раҳбарлари олдида қилган баёнотида Кузмук “нима бўлганда ҳам, армия Украина давлатининг барқарорлиги, мустақиллиги ва худудий яҳлитлигининг кафолати бўлиб қолишини” таъкидлади.

Маълум бўлишича, ҳукумат томонида бўлган Украинанинг шарқий вилоятлари мамлакатдан ажралиб чиқиш учун реферндум ўтказишга чақирган.

Айни пайтда, Украина Олий суди мухолифат етакчиси Виктор Юшенконинг президентлик сайлови натижалари борасидаги аризасини кўриб чиқмоқда. Украина марказий сайлов комиссияси 21 ноябр кунги сайловда мамлакат бош вазири Виктор Янукович ғалаба қозонганини эълон қилган эди.
Бугун Украина Марказий банки раиси Сергий Тихипко истеъфога кетишини маълум қилди.

Киевда ўтказилган матбуот анжуманида Тихипко Бош вазир Виктор Януковичга вужудга келган сиёсий вазиятда ёрдам бермоқчи эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG