Линклар

Тадбиркорлар эркинлик хоҳлайди


Зикрилло Ишонч “Озодлик” мухбири Ўзбекистонда декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга мамлакатдаги тадбиркорлар қатлами ва савдо соҳаси вакилларининг муносабатини ўрганишга ҳаракат қилди.

Суҳбатлардан маълум бўлдики, бу қатлам вакилларининг кўпчилиги сайловга қизиқиш билдирмаётир. Депутатларга ҳам ишонч йўқ. Шу билан бирга, улар ҳукуматнинг майда тадбиркорларга нисбатан олиб бораётган сиёсатидан ўта даражада норози.

“Депутатлар халққа фойдаси йўқ кишилардир. Улар қўғирчоққа ўхшайди”, деди суҳбатдошлар.

Тадбиркорларнинг айтишича, депутатлар халққа эркинлик яратиши, тадбиркорликка йўл очиб бериши, маъмурий аралашувларга чек қўйиши лозим. Мамлакат бозорларига олиб кирилаётган товарларнинг асл нархи унчалик қиммат эмас. Бироқ ҳукумат томонидан тадбиркорлар елкасига юкланаётган катта миқдордаги мажбурий тўловлар маҳсулот нархининг бир неча баробар қимматлашувига сабаб бўляпти. Маҳсулот олиб киришдаги сон-саноқсиз маъмурий тўсиқлар эса тадбиркорлик ривожига улкан салбий таъсир кўрсатаётир.
XS
SM
MD
LG