Линклар

logo-print

Ўзбекистон чегаралари хавфсизлашмоқда


Тўлқин Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ўз давлат чегараларини миналаштирган ягона мамлакатдир. Ўзбекистон 1999 йилдан бошлаб чегараларини миналаштиришга киришган эди.

Ўтган беш йил давомида Ўзбекистон ўрнатган миналарга учраб портлаш оқибатида Тожикистон ва Қирғизистоннинг юзга яқин фуқароси ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам бор.

Тожикистон расмий маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида мамлакатнинг 68 фуқароси минага учраб қурбон бўлган, 59 киши жароҳат олган.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Нурхон Алимбековнинг сўзларига қараганда, қирғиз фуқароларидан 32 киши минага учраб ҳалок бўлган, 12 нафари яраланган.

Хўш, бу миналардан Ўзбекистон фуқаролари ҳам талофат кўрганми? Афсуски, бу саволга мамлакат расмийларидан жавоб олишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистон расмийлари чегараларни мамлакатга террорчи гуруҳлар кириб келиш хавфининг олдини олиш учун миналаштирганини билдириб келаётган эди. Ушбу миналар тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонларга олиб келаётгани халқаро ташкилотларнинг танқидига сабаб бўлганди.

Ниҳоят, жорий йилнинг ёзида Ўзбекистон чегарани миналардан тозалаш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Комил Жабборовнинг таъкидлашича, мамлакат Қуролли кучлари август ойидан чегараларни миналардан тозалашга киришган. Бу иш фақат ўзбек ҳарбийлари кучи билан амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG