Линклар

Бағдод шимолида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида Американинг яна бир ҳарбийси қурбон бўлди.

  • Барно Анвар

Якунланаётган ой давомида шу билан Американинг 134-ҳарбийси ўлдирилди. Бироқ, бу вақт давомида қурбон бўлган маҳаллий аҳоли ҳақида ҳозирча аниқ маълумот билдирилгани йўқ. Байжа шаҳрида мина ўрнатилган автомобил портлади. Оқибатда, тўрт нафар ироқлик ўлди, 19 нафари жароҳатланди.
Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ияд Алавий Америка ва Ироқ ҳарбийлари Фаллужа шаҳрида назоратни қўлга олганларидан буён қўпорувчилик ҳаракатлари камая бошлаганини маълум қилди.
Фаллужа шаҳри исёнчиларнинг асосий таянч нуқтаси ҳисобланар эди.
XS
SM
MD
LG