Линклар

Украина Бош вазири Виктор Янукович бугун Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатда сиёсий бўҳронни бартараф этиш борасида ўз таклифларини билдирди.

  • Барно Анвар

Агар Олий Суд президентлик сайлови иккинчи босиқичи натижаларини сохталаштирилган, деб топса, Янукович қайта сайлов ўтказилишига рози, фақат бир шарт билан: қайта сайловда у ҳам, унинг рақиби Виктор Юшченко ҳам иштирок этмаслиги керак.
Шунингдек, Янукович, агар уни президент, деб тан олишса, Виктор Юшченкога Бош вазир лавзимини беришини билдирди. Шу билан бирга у мамлакат конституциясига ўзгартириш киритишга ҳам розилик берди. Агар бу ислоҳтлар ўтказилса, бош вазир мамлакатда биринчи даражали раҳбарга айланади.
Украина Олий судида икки кундирки, президентликка сайлов иккинчи босқичи натижаларини текшириш тўғрисида мухолифат киритган даъво аризаси кўриб чиқилмоқда.
XS
SM
MD
LG