Линклар

Бугун Украина Олий суди Виктор Янукович тарафдорлари аризасини рад этди.

  • Барно Анвар

Янукович тарафдорлари президентликка сайлов иккинчи босқичи натижаларини бекор қилиш тўғрисида мухолифат томони даъво аризаси кўрилишини тўхтатишни сўраган эди.
Адвокатлар Виктор Юшченко тарафдорлари тақдим этган 12 томлик ҳужжатларни кўриб чиқиш учун икки кун муҳлат сўради. Киевда минглаб одамлар иштирокидаги намойиш давом этмоқда. Ҳукумат ва президент маъмурияти бинолари аввалгидек ўраб олинган.
Юшченконинг ўзи Олий судга қарата кеча бундай деди:
“Мен Олий суддан холис қарорни кутаяпман. Унинг қарори ҳукумат обрўсининг сақланиши ва сайлов натижалари қонуний асосда қайта кўриб чиқилишини таъминлаши лозим”.
XS
SM
MD
LG