Линклар

logo-print

Зарғалдоқ майдон

  • Абдулла Искандар

Мана 9 кундирки Украина пойтаҳти Киевда норозилик тадбири ўтмоқда. Мустақиллик майдонига йиғилганлар сони ҳақида турли маълумотлар бор. Энг камтар рақамларга кўра майдонда 100 минг киши йиғилган. Намойиш бу сиëсий бир тадбирдир. Аммо ана шу сиëсий тадбир қандай ташкил қилингани ҳам тингловчига қизиқ бўлса керак. Украинанинг қаҳратон совуғида 100 минг кишини 9 кун давомида майдонда ушлаб туришининг ўзи бўлмайди. Бир товуққа ҳам дон¸ҳам сув керак деганидек....

Бошловчи айтгандай¸ бир товуққа ҳам дон ҳам сув керак. Киевдаги мустақиллик майдонига йиғилган 100 мингдан ортиқ кишининг озиқ –овқати¸ иссиқ –совуғи нима бўлаяпти? Биз бу саволни тадбир ташкилотчиларидан бири Ҳелена Ткачукга бердик.

"Мен ўзим Киевда туғилиб улғайдим лекин бунақа тадбирни эслай олмайман. Майдонга йиғилганларнинг тартиб-интизомига бутун дунë қойил қолаяпти. Шунча одам йиғилган ҳар қандай жойда¸у концерт бўладими ë футбол мусобақасими безорилик юз бериши табиий. Аммо Киевдаги норозилик тадбирларида тартиб -бузарлик қайд қилинмади. Майдонда ўз-ўзини бошқариш тизимида фаолият юритмоқда."

Эмас осон бу майдон ичра турмоқ

Киевдаги мухбиримизга кўра¸ майдон давлат ичидаги давлатни эслатади. Майдонга йиғилганларнинг ўз байроғи бор. Бу зарғалдоқ байроқдир. Украинадаги сўнгги воқеалар тимсолига айланди у.
Майдоннинг ўз гимни ҳам бор. Реп услубидаги бу қўшиқ ҳар куни айтилади.

Жаҳлимиз йўқ ақлимиз бор. Сохтакорликка йўқ деймиз

28 ноябр куни майдондагиларга ўзига хос "паспорт" берилди. "Озод ҳудуд" деган ëзув ëзилган бу зарғалдоқ китобчада майдон харитаси акс этган. Қаерда тамадди қилиш мумкин?Ахборотни қаердан олса бўлади? Хожат қистаса қаерга югуриш керак? Дўхтирхона қаерда? Қаерда мизғиб олса бўлади? Бу саволарнинг ҳаммасига зарғалдоқ китобчадан жавоб топасиз.

Майдонда озиқ-овқат¸дори-дармон¸ иссиқ пиймадан тортиб пайтавагача текин тарқатилмоқда.

Бош бўлмаса гавда лош

Киевдаги мустақиллик майдони рўпарасидаги собиқ Ленин музейида норозилик тадбири ўтказиш бўйича муваққат штаб ташкил қилинди.

Штаб ишини бир неча киши мувофиқлаштириб боради. Штабда мед-пункт¸ овоз кучайтиргич ва қўл телефонлари батареяларини алмаштириш шохобчаси жойлашган. Айнан шу ерда тадбир иштирокчилари учун бутербродлар ва бошқа емаклар тайëрланади. Штабда электромонтер ва сантехникларнинг тезкор гуруҳи ҳам бор.

Киевдаги мухбиримиз Галина Трохова бизга штаб иш жадвалини факс орқали жўнатди. Бу жадвалга кўра штаб эрталаб соат 8 00 да иш бошлайди. Саккиздан ўнгача нонушта. Соат тўққизда кунлик иш режаси эълон қилинади. Соат ўндан 14 га қадар бино ичи йиғиштирилади. Соат 14 дан 17га қадар тушлик овқат тарқатилади. соат 17 дан 18 га қадар яна бино ичи аҳлатлардан тозаланади.соат 20 дан тунги бирга қадар кечки емак тарқатилади.

Намойишчилар тунаши учун штаб ичида муваққат ëтоқхоналар ташкил қилинган. Шунингдек штаб компютер марказида норозилик тадбири иштитрокчиларига тунашни таклиф этаëтган киевдаги хонадонлар манзили бор. Айни вақтда бешюзминг Киевлик ўз ҳонадонида намойишчиларни тунаш учун қабул қилишга хозир эканини билдиришган.

Норозилик тадбирида қатнашаяпсанми –техникани эгалла

Майдонда замонавий техниканинг энг сўнгги воситаларини кўриш мумкин. Майдон марказига ўрнатилган видеопроектор намойишчилар ва нотқилар тасвирини улкан экранда акс эттирмоқда. Лазер қурилмаси майдон узра ранг ва нур ўйинини намойиш этмоқда.Юшенко бизнинг президентимизМайдондагилар бир-бирлари ëки марказ билан алоқани қўл телефонларида амалга оширишади. Намойишда иштирок этаëтган ҳар юз кишидан бирида овоз кучайтиргич бор.

Пул бўлмаса жуздонда¸ нима қиласан майдонда ?

Хўш¸ майдонда амалга оширилаëтган бу тадбир қайси маблағ эвазига амалга оширилмоқда?

Россия ахборот воситаларида қайта-қайта такрорланаëтган бу саволга биз ҳам жавоб топишга уриндик.

Бир муштдан урса ўлдиради¸бир қошиқдан берса тўйдиради

Бу саволга тадбир ташкилотчиларидан бири киевлик Ҳелена Ткачук жавоби мана бундай бўлди?

"Америка пул беряпти деган гапда асос йўқ. Бу кўламдаги тадбирни амалга ошириш ҳеч бир давлатнинг қўлидан келмайди. Сарф- харажат асосан ҳайрия маблағлари ҳисобидан бўляпти."

Украиналик журналист Анатолий Кобилятскийга кўра¸ ҳайрия маблағлари майдон бош штабида қабул қилинмоқда.

"Бундан ташқари черков¸синагога ва масжидларда ҳам майдондагилар учун ҳайрия йиғилмоқда. Киевдаги бир синагоганинг ўзида кунига 30 минг доллардан кўп ҳайрия йиғилмоқда." дейди Кобилятский.

Майдондаги кўпгина тадбирлар волонтерларнинг беминнат ëрдами асосида ташкил қилинмоқда. Алпинистлар қаҳратон совуқда капани қандай иссиқ тутиш ҳақида маслаҳат беришмоқда. Киевдаги қурилиш ширкати майдон атрофига минглаб муваққат ҳожатхоналарни текин ўрнатиб берди. Телефон ширкатлари намойиш қатнашчиларига телефон карталарини бепул тарқатишмоқда. Киевлик қари бир онахон ўзи карам солиб пиширган перашкаларни тадбир қатнашчиларига тарқатиб юрибди.

Халқ денгиздир¸халқ кучдир

Россия ОАВларида Киевликлар текин перашка учун майдонга келишмоқда деган фикр айтилади. Киевлик Ҳелена эса бундай деб хисобламайди.

"Киев майдонига йиғилганлар карам солинган текин перашка ейиш учун эмас балки ўз норозилигини билдириш учун тўпланишди."
XS
SM
MD
LG