Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:28

Ҳуқуқ ҳимоячилари уйлари назоратда


Шайбон Хабарларга қараганда, Жиззах вилоятида ҳокимлик ва ички ишлар идоралари вакиллари томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими аъзолари уйлари кучли назоратга олинган.

Жамият раиси Толиб Ёқубовнинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, бу назорат бир неча кундан буён давом этмоқда.

“Жиззах тумани ҳокими Суннат Ўроқов бир йигит ҳамроҳлигида меникига келиб, пикетлар ўтказишни тўхтатишни талаб қилди. Улардан кейин келган икки киши ҳам шу талабни қўйди. Мен рад этдим. Хуллас, бутун вилоят бўйича жамиятимиз аъзоларини пикетдан қайтариш ҳаракатлари олиб бориляпти. Жамият аъзоларининг уйлари кузатувга олинган”, деди Т.Ёқубов.

Жамият аъзолари бир неча кундан буён вилоят ҳокимлиги биносини пикет қилаётган эди.

30 ноябрь куни, Т.Ёқубовнинг билдиришича, ҳатто пикетчиларга ҳужум ҳам уюштирилган. Т.Ёқубовнинг ўзи ва хотини калтакланган. 1 декабрь куни эрталаб жамият ҳимоясида бўлган Ҳомид Султонов куч ишлатилиб Жиззах шаҳри милиция бўлимига олиб кетилган.

“Пахтабанк”нинг Жиззахдаги бўлими раиси Ҳ.Султоновнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ тафсилотларни ўрганиш мақсадида “Озодлик” мухбири Жиззах шаҳри ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Бўлим вакилининг билдиришича, Ҳ.Султонов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбланмоқда. Айбланувчи суддан қочиб юргани учун у суд қарори билан ҳибсга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячилари уйлари назоратга олингани ҳақида эса бўлимда маълумот йўқ.

Т.Ёқубов ички ишлар ходимининг важларига инкор этди. Жамият раисининг айтишича, у Ҳ.Султоновнинг ҳимоячисидир. Лекин шу вақтгача на суд, на ички ишлар Ҳ.Султонов қидирувда эканини ҳимоячига билдирмаган. Қолаверса, унинг устидан жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, аниқланган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказилмаган. Вилоят прокуратурасида ҳам, вилоят ҳокимлигидаги назорат комиссияси ва солиқ бошқармасида ҳам бу ҳақдаги ҳужжатлар йўқ.
XS
SM
MD
LG