Линклар

Қашқадарё “аср вабоси” чангалига тушиб бормоқда


Фирдавс Қашқадарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази маълумотларига кўра, сўнгги икки йил ичида вилоятда “аср вабоси”га чалинганлар сони сезиларли ошган. 2003 йилда вилоятда бу касалликка чалинган 33 киши рўйхатга олинган.

Марказ бўлим мудири Хўжамурод Баҳриновнинг сўзларига қараганда, Қашқадарёда ОИТСга чалинган илк бемор 2001 йилда қайд этилган. Бугунги кунда улар сони олтмишга яқинлашиб қолган. Касалликка чалинганларнинг бир қисмини ишлаш учун хорижга, жумладан, Россияга бориб келганлар ташкил этади.

Х.Баҳриновнинг таъкидлашича, ОИТСга чалинганларнинг 14 нафари хотин-қизлардир. Бу аёлларнинг кўпчилиги гиёҳвандлик моддалари қабул қилади. Умуман, вилоятда беморларнинг 70-75 фоизи бу хавфли хасталикни инъекция йўли билан гиёҳвандлик моддалари қабул қилиш орқали юқтирганлар.

Х.Баҳриновнинг айтишича, жорий йилнинг шу даврига қадар Қашқадарёда ОИТСга чалинган яна 23 бемор рўйхатга олинган. Яқинда вилоят ОИТС марказига АҚШдан замонавий ускуналар келтирилган. Янги ускуналар мазкур касалликни аниқлаш имкониятларини янада оширади.
XS
SM
MD
LG