Линклар

logo-print

Украина парламенти депутатларининг кўпчилиги Бош вазир Виктор Янукович ҳукумати истеъфоси учун овоз берди.

  • Абдулла Искандар

Парламент зудлик билан янги ҳукумат тузишни мамлакат президентига тавсия қилди. Аввалроқ Украина президенти Леонид Кучма президентлик сайлови натижаларини бекор қилиш ва янги сайлов ўтказиш таклифини билдирган эди.

Украинада президентлик сайловининг иккинчи босӄичидан сўнг юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилишга ӄаратилган ҳаракатлар сешанба куни ҳам давом этди. Бир неча соат давом этган муҳокамалар натижасида Украина парламенти – Верховний Рада депутатларининг кўпчилиги Бош вазир Виктор Янукович ҳукумати истеъфоси учун овоз берди. 450 нафар депутатдан 229 нафари Януковични истефога жўнатиш учун овоз берди.Парламентда яширин овоз берилгани боис¸ ким овоз берганини изоҳлаш қийин. Януковичга тарафдор бўлган айрим депутатларнинг Юшенко тарафига ўтганлигини таҳмин қилинмоқда. Украина социал-демократлари етакчиси Нестор Шуфрич буни бир кемадан бошқа кемага қочаëтган каламушлар холати билан қиëслади:

Украина конституциясининг 115 модасига кўра парламентнинг ҳукумат истъефосини талаб қилган қарорини президент бекор қила олмайди.
Айни пайтда Украина президенти Кучма парламент хужжатини қабул қила олмаслигини билдирди.

Кучмага кўра бу сиëсий баëнотдан бошқа нарса эмас. Ҳуқуқий томондан қараганда Кучма ҳақ кўринади. Мавжуд қонунга кўра парламент фақат бир йил фаолият олиб борган ҳукуматга ишончсизлик билдириши мумкин. Ҳукумат фаолиятига эса энди етти ой тўлди.

Сешанба куни Виктор Янукович агар сайлов қайтадан ўтказилса унда иштирок этмаслигини билдирди.

Эслатиб ўтсак, шу ҳафта бошида МСК Виктор Януковични сайлов ғолиби, деб эълон ӄилган эди.Ҳозирда Ючшенко тарафдорлари президентлик сайловини ӄайта ўтказиш кераклигини таъкидламоӄда. Уларга кўра, янги сайлов 12 декабрда ўтказилиши керак. ЕИга бошчилик ӄилаётган Нидерландия ТИВ Бернардт Бот президентлик сайловини ӄайта ўтказиш кераклигини таъкидлаб, у ӄанча тез ўтказилса, шунча яхши, деб айтди.

Айни ваӄтда сешанба куни ҳам Украинанинг турли ӄисмларида норозилик намойишлари давом этганини айтиб ўтиш лозим. Мухолифат тарафдорлари ҳукумат ва Верховний Рада биноларини яна қуршовга олди.
XS
SM
MD
LG