Линклар

Туркия Австриянинг Европа Иттифоқининг "махсус ҳамкори" мақомига кўнишга ва иттифоққа аъзоликка даъво қилмасликка чақириғини рад этди.

  • Сарвар Усмон

Бундай таклиф билан сешанба куни Австрия канцлери Вольфганг Шюссель чиқиш қилган эди.

Туркия Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул Европа Иттифоқининг барча аъзолари, шу жумладан Австрия ҳам 2002 йили муайян талабларни бажарган тақдирда, Туркиянинг иттифоққа қўшилиши юзасидан музокараларни бошлашга тайёр эканликларини билдиргандилар, деб баёнот берди.

Шу йил декабрининг ўртасида Брюсселда ўтажак Европа Иттифоқи саммитида Туркиянинг иттифоққа қўшилиши юзасидан музокараларни бошлаш тўғрисида ҳал қилувчи қарор қабул қилиниши керак.
XS
SM
MD
LG